ЕОИИ давлатларидан Қозоғистонга буғдой олиб кириш 6 ойга тақиқланади

Бундай тақиқ ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирининг Ashyq норматив-ҳуқуқий актлар порталида эълон қилинган буйруғида кўзда тутилган.
«Олти ой муддатга (Евроосиё иқтисодий иттифоқининг ташқи иқтисодий фаолияти маҳсулот номенклатураси коди: 100119; 100199): Қозоғистон Республикаси ҳудудига учинчи давлатлар ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатларидан автомобиль транспортида; Буғдойни учинчи давлатлар ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатларидан темир йўл орқали Қозоғистон Республикаси ҳудудига олиб киришни тақиқлаш жорий этилсин, буғдойни темир йўл орқали лицензияланган элеваторлар, донни қайта ишлаш корхоналари, паррандачилик корхоналари номидан олиб кириш бундан мустасно», — дейилади буйруқда.
Ҳужжат 4 сентябргача жамоатчилик муҳокамасига қўйилади.
Муаллиф: Марлан Жиембай