ЕОИИ давлатлари умумий нефть ва газ бозорини яратишни кейинга қолдирадилар

Нефть ва газ
Фото: Kazinform

ASTANA. Kazinform – 4 март куни Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати ҳузуридаги Нефть ва газ бўйича Маслаҳат қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Йиғилиш давомида Маслаҳат қўмитаси аъзолари газ, нефть ва нефт маҳсулотларининг умумий бозорини шакллантириш жараёнини кўриб чиқадилар, жумладан, жорий ҳолатни таҳлил қилиш ва бу борадаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича кейинги қадамларни белгилаш.

Амалдаги келишувлар доирасида 2025 йилдан бошлаб ЕОИИга аъзо мамлакатлар учун энергия ресурслари (электр энергияси, газ, нефть ва нефт маҳсулотлари) умумий бозорларини яратиш режалаштирилган эди.

Шу билан бирга, ЕОИИга аъзо давлатлар газ, нефть ва нефть маҳсулотларининг умумий бозорини жорий этиш санасини кейинга кўчиришни муҳокама қилишни режалаштирмоқда, чунки ҳозирги вақтда ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тўлиқ қабул қилиш учун етарли даражада тайёр эмас ва томонлар ўртасида қўшимча маслаҳатлашувларни талаб қилади.

Умуман олганда, ЕОИИ газ, нефть ва нефть маҳсулотларининг умумий бозорини яратиш Евроосиё маконида интеграция жараёнларини ривожлантиришнинг муҳим босқичларидан биридир.

Умумий энергия бозорларини шакллантириш ЕОИИга аъзо давлатлар ҳудуди бўйлаб энергия ресурсларининг эркин ҳаракатланишини таъминлаш, энергетика соҳасида рақобат муҳитини яратиш, энергияни ташиш ва транзит қилиш соҳасида табиий монополиялар хизматларидан тенг фойдаланишни таъминлаш, энергия бозори инфратузилмасини биргаликда ривожлантириш ва келишилган тариф сиёсатини юритишни ўз ичига олади.

-Қозоғистон учун умумий энергия бозорида иштирок этиш энергия нархларининг барқарорлигига ҳисса қўшади, шунингдек, Қозоғистон энергетика секторига инвестицияларни жалб қилиш ва алоҳида экспорт бозорларига қарамликни камайтиришга ёрдам беради, бу эса ўз навбатида мамлакатнинг иқтисодий ўсиши ва ривожланишини қўллаб-қувватлайди, - деб изоҳ берди ҚР Савдо ва интеграция вазирлиги матбуот хизмати.

Сўнгги хабарлар