ЕОИИ божхона божлари: Қозоғистон улушини ошириш масаласи кўриб чиқилади
ASTANА. Кazinform - Қозоғистоннинг ЕОИИ божхона импорт божларидаги улуши ошиши мумкин. Бу ҳақда Савдо ва интеграция вазири Арман Шаққалиев маълум қилди.
Бугун Сенатнинг ялпи мажлисидан сўнг журналистлар вазирдан Қозоғистон улушини қайта кўриб чиқиш масаласи энди қачон кўриб чиқилишини сўрадилар.
Ўз навбатида, А. Шаққалиевнинг айтишича, тез орада бу масала ЕОИИга аъзо мамлакатлардаги ҳамкасблари билан муҳокама қилинади.
“Энди савдодаги вазият ўзгарди. Шунинг учун мажбуриятларнинг нисбатларини ўзгартириш керак. Биз уни ўзгартириш учун янги методологияни тайёрлаяпмиз. Бу масала ноябрь ойида кўриб чиқилади”, — деди вазир.
Шу нуқтаи назардан, янги методология доирасида ҳар бир давлатга тегишли улуш қайта ҳисоблаб чиқилишини айтди.
“Жумладан, мамлакатимиз улушини оширишимиз керак. Шу нуқтаи назардан, "9 фоиз ёки 12 фоиз бўладими?" деган саволга ҳозир аниқ жавоб айта олмайман. Биз янги методология бўйича келишиб олишимиз керак. Шундан сўнг тегишли ҳисоб-китоблар олиб борилиб, унинг миқдори маълум бўлади”, — деди вазир.
ЕОИИ доирасида Россияда божхона божларининг улуши - 85 фоиз, Қозоғистонда - 7 фоизга яқин, Беларусда - 4,8 фоиз, Қирғизистонда - 1,9 фоиз, Арманистонда 1,2 фоизни ташкил этади.