ЕОИИ 2023 йил охиригача иқтисодий ўсишни тезлаштириши кутилмоқда

2022 йилнинг иккинчи ярмида Евроосиё иқтисодий иттифоқи иқтисодиёти тиклана бошлади ва 2023 йилда ЕОИИ давлатларида иқтисодий фаолликнинг ўсиш суръати ошиши кутилмоқда. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси сайтида эълон қилинган ЕОИИ давлатларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва истиқболлари ҳамда 2022 йилга мўлжалланган макроиқтисодий сиёсат соҳасидаги чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботда айтилади, деб хабар беради Kazinform.

ЕОИИ
Фото: очиқ манбалардан олинган

Илгари мазкур ҳужжат ЕИҲ Ҳайъати йиғилишида кўриб чиқилган эди. ЕИҲ интеграция ва макроиқтисодиёт вазири Сергей Глазьев таъкидлаганидек, ЕОИИда иқтисодий ўсиш тезлашди.

- Прогноз анча оптимистик. Инвестицион фаолликнинг ижобий динамикасини сақлаб қолиш, аҳоли даромадлари ва иш ҳақини ошириш, иқтисодиётни кредитлаш ҳажмини ошириш, меҳнат бозоридаги қулай вазият иқтисодий ўсишни фаоллаштиришнинг зарур шарт-шароитлари ҳисобланади. Бу омиллар 2023 йил давомида ички талабни оширишга ёрдам беради, - деди Сергей Глазьев.

У ўсиш салоҳияти янада юқори эканлигини, уни амалга ошириш учун капиталнинг четга чиқиб кетишини тўхтатиш ва инвестиция кредитларини кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.

Аъзо давлатлар иқтисодиёт вазирликларининг прогнозларига кўра, 2023 йил охирида ЕОИИ умумий ялпи ички маҳсулотининг ўсиш суръати 3 фоизни ташкил этади.

Ҳисобот, шунингдек, ЕОИИ доирасида ҳам, учинчи давлатлар билан ҳам савдо ва молиявий муносабатлардаги ўзгаришлар ҳақида маълумот беради.

Сўнгги хабарлар