Энтони Блинкеннинг Туркияга ташрифи арафасида одамлар АҚШ авиабазасига бостириб киришга уринди

Бир неча кун аввал Туркиянинг Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари (IHH) инсонпарварлик ёрдам фонди Фаластинни қўллаб-қувватлаш мақсадида Истанбулни тарк этди. Улар томонидан ташкил этилган “Фаластинга озодлик карвони” ҳаракати аъзолари Аданадаги АҚШга қарашли Инжирлик базаси олдида Исроилнинг Фаластинга ҳужумига норозилик билдирди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Anadoluга таяниб.

Энтони Блинкеннинг Туркияга ташрифи арафасида одамлар АҚШ авиабазасига бостириб киришга уринди
Фото: Eren Bozkurt/AA

Туркиянинг турли вилоятларидан нодавлат ташкилотлар вакиллари ва оддий фуқаролар АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг 39-ҳаво кучлари базаси жойлашган Инжирлик қўмондонлиги олдида тўпланишди.

Улар Туркия ва Фаластин байроқларини ушлаб, Исроил ва АҚШга қарши шиорлар айтишди.

Шу пайтда гуруҳдаги айрим кишилар Инжирлик базасига киришга ҳаракат қилган. Уларга полиция тўсқинлик қилди.

У ерда сўзга чиққан “Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари” инсонпарварлик ёрдам жамғармаси раиси Булент Йилдирим Инжирликга нима учун келганликларини изоҳлади.

митинг
Фото: Eren Bozkurt/AA

Унинг айтишича, бу ерга келиши билан Американи Исроилни қўллаб-қувватлашдан тийилишга ундамоқчи бўлган.

“Бизнинг ғазабимиз шу қадар кучлики, ўзимизни бошқара олмаймиз. Лекин Туркия қўлидан келганини қилмоқда. Ислом олами Европа ва Америка бўйлаб ўз норозилигини кўрсатмоқда. Умид қиламизки, бу қаршилик кучайишда давом этади”, – деди Йилдирим.

Унга кўра, ҳаракат ўз баёнотини берган. Америка буни кўрган ва эшитган.

“Энди митинг майдонини индамай тарк этамиз. Умид қиламанки, улар ҳозир келишувга эришадилар. Биз аёллар ва болаларни жанг майдонидан олиб чиқишга ҳаракат қилмоқдамиз”, – деди у.

Йилдирим ўзи билан Инcирлик базасига келганлардан ҳудудни тарк этишларини сўради.

“Бизнинг вазифамиз ярадорларни, аёллар ва болаларни хавфсиз жойга олиб боришдир. Биз норозилигимизни билдирдик, жаҳлимизни кўрсатдик. Умид қиламанки, бундан бирор нарса чиқади”, – деди у.

Митинг чоғида бир неча киши тош, шиша ва фейерверк отиб, Инжирлик базасига киришга ҳаракат қилди.

Митинг
Фото: Eren Bozkurt/AA

“Полицияга тош ёки бошқа нарса отганларнинг бизга алоқаси йўқ, бу уят. Ҳозир бу ердан кетмасанг, Туркия иккига бўлинади. Туркия ҳозир полицияси, армияси ва бутун бўлинмалари билан Ғазо томонида. Кет”, – деди Йилдирим.

Полиция базага кирмоқчи бўлганларни сув ва қалампир гази сепиб, тўсиб қўйган.

Бу баёнотдан кейин баъзи одамлар тарқалди, бошқалари эса базага киришга ҳаракат қилишда давом этди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Туркия пойтахтига келиши кутилмоқда.

Сўнгги хабарлар