Энтони Блинкен Саудия Арабистонига борди

Блинкен
Фото: Виктор Федюнин/Kazinform

ASTANA. Kazinform - Яқин орада АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Яқин Шарқдаги яна бир қанча мамлакатларга ташриф буюради, дея хабар беради Кazinform агентлиги Euronewsга таяниб.

Антони Блинкен ўз сафари давомида ХАМАС томонидан асирга ва гаровга олинганларни озод қилиш, можарони тинч йўл билан ҳал қилиш ва жанглар тугагандан сўнг Ғазо секторини бошқариш бўйича мулоқотда муваффақиятга эришмоқчи.

Бу АҚШ Давлат котибининг ХАМАСнинг Исроилга ҳужуми ва бунга жавобан “Темир қиличлар” операцияси бошланганидан кейин Яқин Шарққа бешинчи сафаридир. Бу АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг Сурия, Ироқ ва Ямандаги жангариларга қарши ҳужумлари фонида содир бўлмоқда.

Сўнгги хабарлар