Енгилмас қозоғистонлик боксчи WBC туркуми чемпионлик камари учун жанг қилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Мағлубият нималигини билмай келаётган енгил вазн тоифасидаги профессионал боксчи Елшат Ниғметолла (17-0-1, 5 КО) навбатдаги жанги санасини маълум қилди, деб хабар бермоқда Kazinform.
None
None

«Спортчи 22 сентябр куни Алматида рингга қайтади ва WBC International Silver чемпионлиги учун жанг қилади. Елшатнинг рақиби номи ҳозирча малум қилинмаган. Бокс мусобақаси маҳаллий Abat Promotion промоутерлик компанияси томонидан уюштирилмоқда», — дейилади «ВКонтакте» тармоғидаги «Қазақстанның кәсіпқой боксы» саҳифасидага хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Елшат Ниғметолла икки йиллик танаффусдан сўнг жорий йилнинг 12 март куни Дубайда бўлиб ўтган бокс мусобақасида иштирок этган эди. У филиппинлик рақиби Жастин Дарапни (10-2, 6 КО) ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этди.

Элшат Ниғметолла Хитойда туғилган. У 2014 йилда профессионал боксга ўтган, 2016 йилда WBO йўналиши бўйича Хитой чемпиони, 2018 йилда эса WBC йўналиши бўйича Осиё чемпиони бўлган.

Фото: www.sports.kz

Сўнгги хабарлар