Енгил атлетика: Венгриядаги Гран-при турнирида ўзбекистонлик спортчи ғалаба қозонди

None
TASHKENT. Kazinform - Венгриянинг Будапешт шаҳрида енгил атлетика бўйича якунланган Гран-при турнирида ўзбекистонлик Сафина Саъдуллаева ғалаба қозонди. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.


Дунёнинг энг кучли атлетлари қатнашган мазкур мусобақада енгил атлетиканинг баландликка сакраш баҳсларида ўзбекистонлик Сафина Саъдуллаева ғалаба қозонди. «Токио-2020» Олимпиадаси иштирокчиси, Ислом бирдамлиги ўйинлари ғолиби бўлган маҳоратли спортчи Будапешт Гран-присида ўз чиқишини 1,90 метр билан бошлади ва иккинчи уринишда ушбу баландликни забт этган ҳолда мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.

Мазкур йўналишда 2-ўрин 1,86 метр баландликни ишғол қилган украиналик Катерина Табачникка насиб этди. 3-ўриндан мусобақа мезбони Барбара Сабо 1,83 метр кўрсаткич билан жой олди.


Фото: UzA

Сўнгги хабарлар