15:15, 22 Июль 2022 | GMT +5
Енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида илк бор Қозоғистон мадҳияси янгради
NUR-SULTAN. Kazinform - Бир кун аввал Юджинеда (Орегон штати, АҚШ) енгил атлетикачи Нора Жеруто енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг Қозоғистон учун тарихий «олтинини» қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.
Жеруто жаҳон чемпионати рекорди (8:53.02) билан 3000 метрга тўсиқлар оша югуришда биринчи ўринни эгаллади ва шу тариқа енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида тарихда биринчи марта Қозоғистон мадҳияси янгради. Ушбу эпизод видеоси қуйида келтирилган.
Нора Жеруто 8:53.02 натижа билан жаҳон чемпионатининг янги рекордини ҳам ўрнатди. Бу кўрсаткич ҳам тарихдаги учинчи энг яхши кўрсаткичга айланди.
Фото: sports.kz