Энг юқори иқтисодий ўсишни кўрсатган ҳудудлар номи эълон қилинди

ASTANA. Kazinform — Бугун ўтган йил якунларига бағишланган Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида ҚР Бош вазири Олжас Бектенов ҳудудларнинг иқтисодий ўсишини тушунтирди.

экономика
Фото: freepik

“Ўтган йил якунларига кўра, энг юқори иқтисодий ўсиш Шимолий Қозоғистон вилоятлари, Қарағанди, Туркистон, Қизилўрда вилоятлари ҳамда Астана ва Чимкент шаҳарларида қайд этилди. Асосий кўрсаткичларнинг паст динамикаси Улитау, Атирау, Ғарбий Қозоғистон, Жамбил вилоятларида шаклланган”, - деди Олжас Бектенов.

Аввал хабар қилинганидек, 2024 йилда иқтисодиёт 4,8 фоизга ўсди. Қишлоқ хўжалигида - 13,7 фоиз, қурилишда - 13,1 фоиз, савдода - 9,1 фоиз, транспортда - 8,5 фоиз ўсишга эришилди. Ишлаб чиқариш саноати ҳажми 5,9 фоизга ошди. Қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш сектори сўнгги 10 йилдаги энг тез ўсишни қайд этди.

Сўнгги хабарлар