Энг муҳими, имкон қадар инсонлар ҳаётини сақлаб қолдик – Президент

ақорда
Фото: Ақорда

ASTANA. Kazinform – Мамлакатнинг бузилмас бирлиги мана шу оғир кунларда яққол намоён бўлди. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев “Бирлик. Янгиланиш. Тараққиёт” мавзусида ўтказилаётган Қозоғистон халқи Ассамблеясининг ХХХІІІ сессиясида маълум қилди.

“Ассамблея сессияси ҳар йили Бирлик куни арафасида ўтказилади. Бу йилги йиғилиш эса мамлакатимиз учун оғир даврга тўғри келди. Аслида, ушбу сессияни ҳозир ўтказиш мантиқан тўғридир. Бирлик ва ҳамжиҳатлик ҳеч қачон эскирмайдиган қадриятлардир. Айтишимиз мумкинки, биз шу кунларда бунга гувоҳ бўлдик”, – деди Президент.

Давлат раҳбари халқ олдида жуда оғир синов турганини алоҳида таъкидлади.

“Қозоғистон ҳудудининг ярми сув остида қолди. Мамлакатимизнинг бузилмас бирлиги мана шу оғир кунларда яққол намоён бўлди. Қутқарувчилар, кўнгиллилар, давлат хизматчилари, аскарлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, маҳалла фаоллари, тадбиркорлар, ёшлар — барчаси бир жойга йиғилди. Ҳеч ким умумий ишдан четда қолмади. Бутун минтақада жамиятнинг барча вакиллари бирдек сафарбар этилди”, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Президент қозоғистонликлар жабрланганларга оммавий равишда ёрдам бераётганига эътибор қаратди.

“Улар ҳақиқатан ҳам бир-бирларига ҳамдард бўлмоқда. Сув тошқинига қарши курашга катта ҳисса қўшган ҳақиқий ватанпарварлардан чексиз миннатдорман. Ҳукумат, давлат идоралари, ваколатли муассасалар ва кўнгиллилар биргаликда ишладилар. Шу туфайли 119 мингдан ортиқ киши ўз вақтида хавфсиз жойга кўчирилди. Уларнинг 45 мингга яқини болалардир. Асосийси, имкон қадар инсонлар ҳаётини сақлаб қолдик”, – деди Давлат раҳбари.

Сўнгги хабарлар