Энг фаол вулқонлардан бири уйғонди

None
Фото: ЎзА
ASTANA. Kazinform - Эквадор пойтахти Кито шаҳридан 50 км масофада жойлашган Котопахи вулқони 2,2 км баландликка кул устунини улоқтирди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Ушбу мамлакат Геофизика институти хабар беришича, ҳудудда сунъий йўлдош орқали 24 соат давомида кузатув олиб бориляпти. Ҳозирча фавқулодда вазият аниқланмади.

Маҳаллий матбуот ёзишича, мамлакат жануби-ғарбидаги Сан-Хоакин ва Сан-Агустин-де-Калло шаҳарлари устида кул булути пайдо бўлган.

Дунёдаги энг баланд вулқонлардан бири ҳисобланган Котопахи кули Китодаги уйларни, машиналарни қоплаб олди.

Котопахи Эквадордаги иккинчи энг юқори чўққи, бу ҳудуддаги вулқон эса дунёдаги энг фаол вулқонлардан бири ҳисобланади.
Сўнгги хабарлар
telegram