Энг арзон писта ёғи Чимкентда
ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда 2024 йилнинг биринчи чорагида қайта ишланмаган кунгабоқар ёғи ишлаб чиқариш ҳажми 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 31,4 фоизга ошди.

Шу вақт ичида Қозоғистон корхоналари 136,5 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқарган бўлса, 2023 йилда 103,9 минг тонна кунгабоқар ёғи ишлаб чиқарилган.
Маҳаллий маҳсулотларнинг бозордаги улуши 83,7 фоизни ташкил этса, маҳсулотларнинг 16,3 фоизи импорт қилинади.
Кунгабоқар ёғининг асосий улуши (шу жумладан, сафора ва пахта ёғи) ўтган йили Ўзбекистон, Хитой ва Тожикистонга экспорт қилинди.
Мамлакатда кунгабоқар ёғининг ўртача нархи - литри учун 651 тенге.
Ҳудудлар орасида кунгабоқар ёғининг энг паст нархи Чимкентда - 529 тенге/л, энг юқори нархи эса Жезқазған шаҳрида - ўртача нархи 865 тенге/л.