Энергетика мутахассисликлари учун грантлар сонини ошириш керак - Ҳукумат раҳбари
ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири Олжас Бектенов Ҳукумат йиғилишида энергетика мутахассисликлари бўйича грантлар сонини ошириш бўйича топшириқ берди.

“Тамара Қасимқизи (бош вазир ўринбосари – таҳририят) тегишли вазирликлар билан биргаликда иссиқлик ва электроэнергетика соҳасини кадрлар билан таъминлаш масаласини ишлаб чиқишни топшираман. Биз кадрлар етишмаслигини бошдан кечирмоқдамиз. Меҳнат, фан ва таълим вазирликлари ушбу соҳадаги меҳнат бозорининг бугунги ҳолатини тўлиқ таҳлил қилиб, зарур ҳолларда тегишли мутахассисликлар бўйича грантлар сонини кўпайтирсин. Таълим муассасалари юқори малакали муҳандислар, энергетиклар, гидротехниклар, энергетика аудиторлари, электромонтёрлар ва бошқа мутахассисларни тайёрлаши керак”, - деди у.
Шунингдек, Олжас Бектенов аввалги авлод мутахассисларининг билим ва тажрибасини ёшларга етказиш муҳимлигини эслатди.