Энди қозоғистонликлар қайта эмлаш учун Pfizer препаратини танлаши мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Санитария-эпидемиология назорати қўмитасининг расмий вакили Ержан Байтанаев қозоғистонликларнинг айрим тоифалари учун Pfizer вакцинаси ҳақи тўланиши ҳақидаги маълумотни рад этди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Кеча Қозоғистонда коронавирус инфекциясининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия йиғилишида Pfizer препарати билан эмланадиган одамлар контингентини кенгайтириш тўғрисида қарор қабул қилингани маълум қилинди. Бу маълумотлардан келиб чиқиб, ижтимоий тармоқларда Pfizer вакцинасининг пуллик асосда қўлланилиши ҳақида гап-сўзлар тарқалди. Ержан Байтанаевга кўра, бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

«Қозоғистонда коронавирус инфекциясига қарши пуллик эмлаш йўқ. Шунинг учун Pfizer вакцинаси ҳақи тўланиши ҳақидаги маълумот ёлғон эканлигини тушуниш керак. Эмлашни хоҳловчи ҳар қандай эмлаш станцияси ёки клиникага бориб, Pfizer вакцинасини олиши мумкин», - деди қўмита вакили.

Шунингдек, у Pfizer вакцинасини олиш ҳуқуқига эга фуқаролар тоифаси қандай кенгайтирилганлигини тушунтириб берди.

«Агар сиз ҳеч қачон коронавирусга қарши эмланмаган бўлсангиз, Pfizerнинг биринчи ва иккинчи дозаларини олишингиз мумкин. Ва агар сиз аллақачон бошқа вакцина олган бўлсангиз, Pfizerни қайта эмлаш учун олишингиз мумкин. Агар сиз Pfizerнинг биринчи дозасини хориждан олган бўлсангиз, қолган дозани Қозоғистонда олишингиз мумкин. Агар сиз чет элга чиқишингиз керак бўлса, Pfizerни ҳам олишингиз мумкин. Шунинг учун Қозоғистонда Pfizerни жорий этишда ҳеч қандай чекловлар йўқ. Мамлакатда коронавирусга қарши вакциналарнинг тўлиқ захираси мавжуд. Pfizerда ҳам тақчиллик йўқ, - деди Ержан Байтанаев.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар