Энди Қозоғистонда бизнесга давлат умуман аралашмайдиган бўлади

None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Президентининг матбуот котиби Руслан Желдибай ўз сайтида Давлат раҳбарининг йирик тадбиркорлар билан учрашуви ҳақида ёзди, деб хабар беради Kazinform.
«Бугун Президент мамлакатимизнинг йирик ишбилармонлари билан учрашди. Учрашувда давлат раҳбари тадбиркорлик фаолиятини енгиллаштиришга қаратилган истиқболдаги чора-тадбирлар ҳақида гапирди. Уларга кичик, ўрта ва йирик бизнес киради. Шунингдек, у бозордаги асосий позицияларини эслатди. Давлатнинг тадбиркорлик фаолиятига аралашуви тўхташи муқаррар. Монополияга йўл қўйилмайди. Ҳеч бир тадбиркорга устунлик берилмайди. Ҳукумат ва бошқа жойларда шахсий алоқалар ёрдам бермайди. Адолатли Қозоғистонда фақат ҳалол тадбиркорлик учун шароит яратилган. Умуман, бугунги йиғилишдан кўзланган асосий мақсад йирик бизнес вакилларини халқ олдидаги ижтимоий масъулият ҳақида яна бир огоҳлантиришдир. Яъни бизнес ҳамжамияти мамлакатга зарур бўлган мактаблар, болалар боғчалари, таянч университетлар қурилишига, туризмни ривожлантиришга фаол ҳисса қўшиши керак»

, — деди Руслан Желдибай.

Эслатиб ўтамиз, Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Ақорда қароргоҳида мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув ўтказди.

Фото: akorda.kz

Сўнгги хабарлар
telegram