10:20, 17 Сентябрь 2024 | GMT +5
Эмомали Раҳмон “Марказий Осиё – Германия” давлат раҳбарларининг учрашувида иштирок этиш учун Астанага келди
ASTANA. Kazinform - Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон “Марказий Осиё – Германия Федератив Республикаси” давлат раҳбарларининг учрашувида иштирок этиш учун Астана шаҳрига келди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Ховарга таяниб хабар беради.

Нурсултан Назарбаев халқаро аэропортида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонни Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов ва бошқа расмий шахслар самимий кутиб олди.
Олий мартабали меҳмон шарафига аэропорт ҳудуди давлат байроқлари билан безатилган, фахрий қоровул сафи тузилди.