Эмланганлар AҚШга бориши мумкин

NUR-SULTAN. Kazinform- Буюк Британия ва Европа Иттифоқи AҚШнинг яқин келажакда тўлиқ эмланган чет элликларни мамлакатга киритиш ҳақидаги қарорини олқишлади, дея хабар беради Kazinform Euronewsга таяниб.
None
None

Эслатиб ўтамиз, AҚШ ҳукумати пандемия бошланганда мамлакатга киришни тақиқлаган эди.

Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки шундай деди: «Ноябр ойининг бошида биз коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун AҚШга келган йўловчиларга қарши чоралар кўрамиз. Бизнинг асосий талабимиз - мамлакатга келаётган барча фуқаролар тўлиқ эмланиши лозим».

Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон Twitterда Вашингтоннинг қарори бизнес ва савдони кучайтиради, деб ёзди. «Ески дўстларнинг бирлашиши жуда яхши», - дея таъкидлади у.

Ҳозирча ҳал қилиниши керак бўлган муаммолар бор. Масалан, Буюк Британияда вояга етмаганлар вакцинанинг фақат бир компоненти билан эмланадилар, лекин AҚШ уни қабул қиладими? Кўплаб европаликлар эмланган AstraZeneca вакцинаси AҚШда расман тасдиқланмаган.


Сўнгги хабарлар