Ем-хашак билан таъминлашни ҳозирдан бошлаш керак – ҚР Бош вазири

None
ASTANA. Кazinform – Бош вазир Алихан Смаилов тегишли вазирликларга баҳорги экиш ишлари бўйича бир қатор топшириқлар берди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Биринчи навбатда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Индустрия ва Молия вазирлиги билан биргаликда фитосанитария фаолиятини таъминласин. Шу билан бирга, ўғит сепиш учун чоралар кўриш керак. Иккинчидан, Экология вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва ҳокимликлар билан биргаликда жанубий вилоятлардаги суғориладиган майдонларни доимий сув билан таъминлаш чораларини кўрсин», - деди Алихан Смаилов Ҳукумат йиғилишида.

Шунингдек, Бош вазир баҳорни кутмасдан, бугундан дала ишларига тайёргарликни бошлаш зарурлиги ҳақида огоҳлантирди.

«Учинчидан, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вилоятлар ҳокимликлари билан ҳамкорликда чорвачиликни ем-хашак билан таъминлашни ҳозирдан бошлаши керак», - деди у.

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар
telegram