Элвис Пресли сунъий интеллект ёрдамида ҳаётга келтирилади
Elvis Evolution шоулари 2024 йилда Лондонда ва дунёнинг бошқа шаҳарларида бўлиб ўтади. Саҳнада томошабинлар Элвис Преслининг голограммасини кўришади, дея хабар беради Каzinform агентлиги euronews.cоmга таяниб.

Ўлимидан 47 йил ўтгач, Элвис Пресли саҳнага қайтади.
Рок-н-ролл қироли сунъий интеллект ёрдамида жонланади: 2024 йил ноябрь ойида Лондонда Elvis Evolution шоуси, ташкилотчилар таъкидлаганидек, “иммерсив концерт тажрибаси” премьераси бўлиб ўтади.
Томошабинлар саҳнада минглаб уй фотосуратлари ва видеолари асосида яратилган мусиқачининг тўлиқ ўлчамли голограммасини кўришади.
Концертдан сўнг Лондонда тематик бар ва ресторан, жонли мусиқа ва диджейлар иштирокида кечки партия бўлиб ўтади.
Кўргазмалар Лас-Вегас, Токио ва Берлинда ҳам режалаштирилган.
Элвисни "тирилтириш" ғояси ташкилотчиларга АВВА гуруҳининг шунга ўхшаш шоуси муваффақиятли бўлганидан кейин пайдо бўлди, унда гуруҳ аъзоларининг ёшлигидаги голограммалари АВВАтар саҳнага проекция қилинган.