10:02, 03 Июль 2023 | GMT +5
Elorda Cup турнирида Қозоғистон аёллар терма жамоаси саккизта «олтин» медални қўлга киритди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон аёллар терма жамоаси бокс бўйича Elorda Cup халқаро турнирида саккизта «олтин» медални қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Алуа Балқибекова (48 кг), Назим Қизайбай (50 кг), Жайна Шекербекова (54 кг), Виктория Графеева (57 кг), Римма Волосенко (60 кг), Наталья Богданова (66 кг), Жасмин Қизатова (70 кг) ва Елдана Талипова (81 кг) ғалаба қозонди.
Қолган тўртта вазнда хитойлик боксчилар чемпион бўлди. Улар орасида Ву Ю (52 кг), Янг Ченьгю (63 кг), Ли Киань (75 кг), Ван Лина (81 кг) бор.
Халқаро турнирда 10 давлатдан 200 нафардан ортиқ спортчи медаллар учун кураш олиб борди.
Улар орасида Ўзбекистон, Хитой, Ҳиндистон, Мўғулистон ва бошқа давлатлар вакиллари бор.
Муаллиф: Адилжан Умбет