Елена Рибакина жаҳон рейтингида учинчи ўринга кўтарилди
Аёллар теннис ассоциацияси (WТА) янгиланган рейтингини эълон қилди. Елена Рибакина 4-ўриндан учинчи ўринга кўтарилди. Бу - рекорд натижа. Шу пайтгача қозоғистонлик теннисчилар жаҳон рейтингида бундай даражага кўтарилмаган эди.
Е.Рибакина олдида Польша вакили Ига Швентек ва беларуслик Арина Соболенко бор.
Шунингдек, Юлия Путинцева 58-ўриндан 51-ўринга кўтарилди.
Жуфтликлар тоифасида чехиялик Катерина Синякова ва Барбора Крейчикова, америкалик Жессика Пегула кучли учликдан жой олган бўлса, Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси Анна Данилина 25-дан 24-ўринга кўтарилди.
Аввалроқ Ига Швентек Ролан Гаррос турнири чемпионига айлангани ҳақида ёзган эдик.
Шунингдек, Новак Жокович «Катта дубулға» турнирида 23 марта ғолиб чиқди ва рекорд ўрнатди.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ