19:20, 22 Ноябрь 2022 | GMT +5
Елена Рибакина бир йил ичида 370 эйс қайд этди ва дунёда иккинчи бўлди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон терма жамоаси етакчиси Елена Рибакина бу йилги WТА мусобақаларида 57 та ўйинда 370 эйс қайд этди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерациясининг хабар беришича, WТА финал турнири чемпиони франциялик Каролин Гарсия 63 учрашувда 394 эйс қайд этган ҳолда биринчи ўринни эгаллади.
Е.Рибакина иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, россиялик Вероника Кудерметова (59 учрашув, 265 эйс) кучли учликка кирди.
2020 йилда Е.Рибакина Аёллар теннис ассоциациясида (WТА) 193 эйс билан пешқадамлик қилган.
Эркаклар ўртасида олтинчи ўринни Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси Александр Бублик эгаллади. У 55 учрашувда 715 та эйс қайд этган.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ