Елена Рибакина Австралия очиқ чемпионатини ғалаба билан бошлади

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистоннинг биринчи, жаҳоннинг 25-теннисчиси Елена Рибакина Портороздаги Австралия очиқ чемпионатини ғалаба билан бошлади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Ушбу «Катта дубулға» турнирининг 22-ракеткаси сифатида рўйхатдан ўтган Е.Рибакина биринчи даврада дунё рейтингида 48-ўринни эгаллаб турган италиялик Элизабетта Коччаретто билан учрашди.

Бунгача рақиблар бир мартадан ўзаро баҳс олиб боришган ва қозоғистонлик теннисчи ғалаба қозонган.

Бу сафар ҳам Елена Рибакина 7:5, 6:3 ҳисобида зафар қучди.

Бир соат 20 дақиқа давом этган баҳсда Елена 5 та эйс амалга оширди ва 12 та брейк-пойнтнинг 5 тасидан фойдалана олди. Рақиб 2 та эйс ва 3 та брейк билан чекланди.

Е.Рибакина келгуси босқичга чиқиш учун дунёнинг 104-ракеткасидан словениялик Кайя Йуван ёки рейтингда 185-ўринни эгаллаб турган франциялик Селена Яничиевич билан куч синашади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар