Электросамокатлар учун алоҳида йўл қуриш масаласи кўриб чиқилмоқда – ҚР ИИВ

Электросамокатлар
Фото: очиқ манбалардан олинди

ASTANА. КAZINFORM - Қозоғистонда электросамокат, мопед, скутер ҳайдовчилари учун йўл қуриш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда ҚР ИИВ Маъмурий полиция қўмитаси раиси Қайсар Султанбаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

“Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартиришлар киритилди. Бунгача мопед, электросамокат ва скутер ҳайдовчиларига қўйиладиган талаблар янада қаттиқлашиши айтилганди. Энди бу қонун билан тартибга солинади. Иш фақат профилактик ҳаракатлар, акциялар билан чекланмайди, йўл ҳаракати қоидаларини бузган шахслар жавобгарликка тортилади. Самокат ва скутерларни ижарага берадиган ташкилотлар билан ҳам ишлаймиз. Улар GPS орқали бошқарилади ва ҳаракат тезлигини чеклаши мумкин, бундай функция мавжуд. Электр скутерлар ҳаракатининг максимал тезлиги соатига 6 километрни ташкил этади”, - деди Қайсар Султанбаев Марказий коммуникациялар хизмати майдонида ўтказилган матбуот анжуманида.

Шунингдек, ИИВ вакили самокатлар учун паркинг муаммоси ҳам кўриб чиқилганини айтди.

“Чунки фойдаланувчилар самокатларни ҳамма жойда қолдиришади. Қайси шаҳарларда йўл тармоғи қурилиши кераклиги, унинг қандай ривожланиши назорат қилинади. Бу ишни маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан биргаликда олиб борамиз”, — деди спикер.

Сўнгги хабарлар