Электрон ҳукумат платформасига сунъий интеллект технологияси жорий этилади
ASTANA. Kazinform - Электрон ҳукумат платформасига сунъий интеллект технологиялари жорий этилади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида Давлат раҳбари Мурожаатномасини амалга ошириш бўйича миллий ҳаракатлар режаси лойиҳасини тақдим этган ҚР Бош вазири ўринбосари – Миллий иқтисодиёт вазири Нурлан Байбазаров маълум қилди.
“Сув ҳавфсизлиги соҳасида гидротехник иншоотларни таъмирлаш ва модернизация қилиш, шунингдек, сел сувларини концентрациялаш технологияларини жорий этишни ўз ичига олган сув тошқинидан фойдаланишнинг яхлит тизимини ишлаб чиқиш режалаштирилган. Бундан ташқари, хусусий инвестицияларни жалб этишнинг янги механизмлари ва имтиёзлари жорий этилади. Корхоналарда сувни тежовчи технологиялардан фойдаланишни янада рағбатлантириш бўйича тегишли чора-тадбирлар комплекси ишлаб чиқилади”, — деди Нурлан Байбазаров.
Унинг таъкидлашича, рақамлаштириш тармоғи тўғрисидаги тегишли қонун қабул қилиниши муносабати билан сунъий интеллектни жорий этиш учун ҳуқуқий шарт-шароитлар таъминланади.
“Рақамли активлар ва қазиб олишни тартибга солишни такомиллаштириш бўйича ишлар давом эттирилади. Электрон ҳукумат платформасига сунъий интеллект технологиялари жорий этилади. Ахборот-коммуникация инфратузилмасининг киберхавфсизлик даражасини ошириш мақсадида тегишли қонунчилик чоралари кўрилмоқда. Келгуси йилда Астанада Миллий сунъий интеллект маркази очилиши режалаштирилган”, — деди вазир.
Муаллиф:т Марлан Жиембай