Electronic Arts Inc ўз ходимларининг 6 фоизини қисқартиришни режалаштирмоқда

None
CALIFORNIA. Kazinform – Йирик видео ўйинлар ишлаб чиқарувчи Electronic Arts Inc ўз ходимларининг қарийб олти фоизини ишдан бўшатиш, шунингдек, офис жойларини қисқартириш режалари ҳақида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Reuters агентлигига таяниб.

Ўтган йилнинг март ойи охирида 12 900 га яқин ходимга эга бўлган Electronic Arts Inc қайта қуриш режалари учун 170 миллиондан 200 миллион долларгача харажат сарфлаши мумкин.

«Активларимизга катта эътибор қаратган ҳолда, биз стратегиямизга ҳисса қўшмайдиган лойиҳалардан воз кечишга, кўчмас мулк бизнесимизни кўриб чиқишга ва баъзи жамоаларимизни қайта ташкил этишга қарор қилдик», – деди бош директор Эндрю Уилсон.

FIFA ва The Sims видео ўйинлари сериясини яратувчиси бўлган Electronic Arts Inc ўз ходимларига бошқа лойиҳаларга ўтишлари учун имкониятлар яратади ва охирги чора сифатида товон тўлайди, деди Уилсон компания блогида.

Шунингдек, январ ойида компания Юлдузлар жанги франшизаси асосидаги ўйинни чиқаришни тўхтатгандан сўнг Electronic Arts йиллик сотув прогнозини қисқартиргани хабар қилинган.

Circana маълумотларига кўра, Warner Bros Discoveryнинг янги Hogwarts Legacy ўйини февраль ойида сотувлар жадвалида 1-ўринни эгаллади.

Хабарларга кўра, оммавий ишдан бўшатишлар асосан технология компанияларида бутун дунё бўйлаб фоиз ставкаларининг ошиши туфайли юзага келиши мумкин бўлган иқтисодий таназзул туфайли содир бўлмоқда.

Масалан, Meta Platforms Inc ва Amazon.com Inc шу ойда ишдан бўшатишнинг иккинчи тўлқини ҳақида хабар беришди. Challenger, Gray & Christmas Inc маълумотларига кўра, жорий йилнинг икки ойида технология компаниялари бутун дунё бўйлаб 63 минг ходимни ишдан бўшатган.

Фото: Reuters

Сўнгги хабарлар
telegram