Елдос Сметовга ҳамюртлари Lexus 600 автомобили ва 5 хонали квартира совға қилди
TARAZ. Kazinform – Жамбил вилояти ҳокими Ербол Қарашўкеев дзюдо бўйича Париж олимпиадаси ғолиби Елдос Сметовга янги Lexus 600 автомобили ва Тараз шаҳридаги 5 хонали квартира калитини совға қилди.
Елдос мураббийи Ғалимжан Жилгелдиевга ҳам “Lexus” автомобили ва 2 хонали хонадон калити совға қилинди. Олимпиада чемпиони ва унинг мураббийи учун вилоят ишбилармонлари ҳомийлигида махсус қимматбаҳо автомобиллар ва квартиралар харид қилинди.
“Яқинда Париж шаҳрида ўтказилган XXXIII Ёзги Олимпия ўйинларида мамлакатимиз тарихий ғалабага эришди. Бу ғалаба нафақат жамбилликлар, балки бутун қозоғистонликларнинг мавқеини кўтарди. Ҳамюртимиз Елдос Сметов мустақил Қозоғистон тарихида дзюдо спорти бўйича биринчи Олимпия чемпиони бўлди. Таниқли спортчи Жақсилиқ Ушкемпировдан кейин ҳеч бир қозоқ йигити бу чўққини забт этмаган. Елдос Сметов 44 йилдан сўнг бу қозоқ орзусига эришди” – деди вилоят ҳокими стадиондаги нутқида.
Маросимда “Алашули” гуруҳи, АДАМ, Турар, Kalifarniya, Ернар Айдар каби эстрада юлдузлари чиқиш қилишди.
Аввалроқ, жамбилликлар Елдос Сметовни Тараз дарвозасида кутиб олгани ҳақида хабар берган эдик.