Елдос Сметов Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди
ASTANА. Кazinform - Алмати шаҳрида дзюдо бўйича 60 кг вазн тоифасида уч нафар курашчи ўртасида ўтказилган Олимпия ўйинларига саралаш турнири якунланди. Таниқли қозоғистонлик дзюдочи Елдос Сметов ҳал қилувчи баҳсда Нурканат Серикбаевни мағлубиятга учратиб, тўрт йилликнинг асосий мусобақаси лицензиясини қўлга киритди.

60 кг вазн тоифасида иштирок этган Е. Сметов аввалроқ Мағжан Шамшадинни мағлуб этган эди. Ўз навбатида Нурқанат Серикбаев ҳам М. Шамшадинни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмаси учун курашиш имкониятига эга бўлган эди.
Аммо 60 кг вазн тоифасидаги баҳсларнинг Golden Score босқичида икки полвон 9 дақиқа кураш олиб борди. Тажрибали спортчи Елдос Сметов кучлилиги эвазига Waza-Ari очкосини қўлга киритди. Шу тариқа, у учинчи бор Олимпиадага бориш имкониятига эга бўлди. Cметов аввалроқ Рио Олимпиадасида кумуш, Токио Олимпиадасида эса бронза медалини қўлга киритган эди.