Элчихона Исроилдаги қозоғистонликларга мурожаат қилди
Қозоғистоннинг Тель-Авивдаги элчихонаси 7 октябрь куни Исроилдаги мавжуд вазият муносабати билан Қозоғистон фуқароларига мурожаат қилди, деб хабар беради Кazinform.
“Хавфсизлик билан боғлиқ вазият кескин ёмонлашгани муносабати билан Қозоғистоннинг Исроилдаги элчихонаси барча Қозоғистон фуқароларига (хусусан, мамлакат жанубида жойлашган) Ички фронт қўмондонлигининг кўрсатмаларига риоя қилишни, хавфсиз жойларда қолишни ва хавфсизлик чораларини кўришни қатъий тавсия қилади. Расмий органлар хабардор қилинмагунча уларни тарк этманг”, – дейилади хабарда.
Қозоғистоннинг Тель-Авивдаги элчихонасининг фавқулодда телефон рақами:
+972 (3) 741 78 05 (навбатчи),
+972 55 273 38 13 (мобиль алоқа, whatsapp),
+7 700 111 31 96 (whatsapp).
7 октябрь куни эрталаб ХАМАС Исроилга ракета зарбалари бериб, ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир бутун мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат жорий этилганини маълум қилди.