Эльбрус чўққисини забт этган альпинист ўз муваффақиятини Салтанат Нукеновага бағишлади
ASTANA. Kazinform - Қозоғистонлик альпинист Сапфира Қанаева Европанинг энг баланд нуқтаси бўлмиш - Эльбрус тоғига муваффақиятли кўтарилди. У тоғ чўққисидаги муваффақиятини Салтанат Нукенова руҳига бағишлади.

Сапфира Қанаева яқинда юртга қайтиб, илк таассуротлари билан ўртоқлашди. Тажрибали альпинистлар жамоаси 3 май куни эрталаб ўз саёҳатини бошлади ва бир неча соатлик машаққатли меҳнатдан сўнг энг юқори чўққига чиқди.
Иштирокчиларнинг сўзларига кўра, об-ҳаво шароити қийин бўлган. Лекин шунга қарамай, барча гуруҳ муваффақиятли кўтарилишдан сўнг лагерга эсон-омон қайтган.
5642 метр баландликда жойлашган Эльбрус кўплаб альпинистлар учун муҳим рамздир. Бу тоққа чиқиш ажойиб жисмоний тайёргарлик, тажриба ва табиатга ҳурмат талаб қилади. Қозоғистонлик альпинист Сапфира Қанаева «Жеті құрлықтың жеті шыңын» забт этган биринчи қозоқ аёлидир.
Спортчи Қозоғистон байроғини Африка, Европа ва Жанубий Америка чўққиларига тикди.
Эслатиб ўтамиз, аввал хабар берганимиздек, Анар Бурашева ва Мақсат Жумаевлар Қозоғистоннинг «Kazakh Everest Team» жамоаси таркибида дунёнинг энг баланд чўққиси – Эверест чўққисини (8848 м) муваффақиятли забт этган эди.