11:42, 22 Март 2023 | GMT +5
Эквадордаги зилзила оқибатида 13 киши ҳалок бўлди
ASTANA. АNADOLY – Кazinform – Эквадорда 6,7 магнитудали зилзила содир бўлди, дея хабар беради Кazinform Аnadoly агентлигига таяниб.

Зилзила эпицентри Балао шаҳридан 6 километр шимоли-шарқда жойлашган. Ўчоғи 65,7 километр чуқурликда бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Афғонистонда кеча кечқурун кучли зилзила содир бўлган эди. Зилзилалар 5 та давлатда, жумладан, Қозоғистоннинг 5 та вилоятида қайд этилган. Натижада Афғонистонда 2 киши, Покистонда эса камида 9 киши ҳалок бўлди.
UzNews.uz агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистонда кучли – баъзи шаҳарларда 4-6 балли зилзила сезилган.
Photo: aa.com.tr