Эквадорда президентлик сайловлари олдидан яна бир сиёсатчи отиб ўлдирилди

«Фуқаролик революция» сўл сиёсий ҳаракати етакчиси Педро Брионес Эквадорнинг Эсмеральдас провинциясидаги уйи яқинида номаълум кимсалар томонидан отиб ўлдирилган, деб хабар қилди 14 август, душанба куни унинг партиядошлари.
«Фуқаролик революция» партиясидан президентликка номзод Луис Гонсалес марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди. «Эквадор энг қонли даврни бошдан кечиряпти. Ушбу зўравонликларда ҳалок бўлган ҳамкасбим Педро Брионеснинг оиласига ҳамдардлик билдираман», – деб ёзди у ўзининг Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Бир неча кун аввал мамлакатда яна бир сиёсатчи – «Строй» ҳаракатидан президентликка номзод Фернандо Вильявисенсио ўлдирилган эди.
20 август куни Эквадорда муддатидан олдин президентлик ва парламент сайловлари бўлиб ўтади.