Эквадорда дафн қилинаётган аёл қайта тирилди

ASTANA. Kazinform – Эквадорда кекса аёл қариндошлари дафн қилишга тайёрлаётганда қайта жонланди, дея хабар беради Kazinform «El Universo» нашрига таяниб.
None

«Бабаойо шаҳридаги Мартин касалхонаси шифокори вафот этган кампир танасини қариндошларига топширган. Кампир бир неча соат тобутда ётган. Жасадни дафн қилиш учун тайёрлаш вақти келганда унинг ўғли ва қариндошлари тобутни очиб, кампир ҳали жон бермаганини сезиб қолган», – дейилади хабарда.

Тиббий ходимлар ҳолатни изоҳлай олишмаяпти. Эҳтимол, Белла каталепсия, яъни бир неча кунга чўзилиши мумкин бўлган ҳаракатсизлик ҳолатига тушиб қолгандир, деди бир шифокор.

Айни пайт аёл яна касалхонага қайтарилган. Қариндошлар эса муассаса устидан судга даъво киритмоқчи.


Сўнгги хабарлар