09:42, 18 Декабрь 2023 | GMT +5
Эквадорда Британия фахрий консули ўғирлаб кетилди

Агентлик маълумотларига кўра, одам ўғирлаш шанба куни эрталаб Лос-Риос провинциясида содир бўлган.
Бу ҳақда Эквадор полицияси Х ижтимоий тармоғида (собиқ Twitter) ёзган.
“Бугун эрталаб Лос-Риосда тадбиркорга қарши содир этилган жиноят юзасидан Эквадор полициясининг ихтисослаштирилган бўлинмалари шошилинч текширув ўтказмоқда”, — дейилади хабарда.
Полиция берган маълумотларга кўра, консул билан бирга яна бир киши ўғирлаб кетилган.