Экстремал об-ҳаво Осиёни синовдан ўтказмоқда

ASTANA. Kazinform - Кучли бўронлардан жазирама иссиқгача. Осиё мисли кўрилмаган жазирама, сув тошқини ва тўфонлардан азият чекмоқда, дея хабар беради Kazinform euronewsга таяниб.
None
Фото: pixabay.com

Тайвань кучли ёмғир ва соатига 160 км дан ортиқ шамол олиб келиши кутилаётган «Ханун» тўфонига тайёрланяпти. У Япониянинг жанубий оролларига зарба берган.

Пекин ва унга туташ Хэбэй провинциясида одамларнинг қурбон бўлишига ва вайронагарчиликларга сабаб бўлган «Доксури» тўфони оқибатларидан Хитойнинг ушбу ҳудудлари ҳали ҳам тиклангани йўқ.

Минтақада сўнгги 140 йил ичида энг кучли ёғингарчилик туфайли юзага келган кенг кўламли сув тошқинлари оқибатида камида 21 киши ҳалок бўлди.

Жанубий Кореяда ҳароратнинг кескин ошиши бошқа турдаги таҳдиддир. 100 дан ортиқ одам иссиқ уришдан азият чекди ва Жаҳон скаутлари йиғилишида тиббий ёрдам сўради.

Яқин кунларда мамлакатда термометр кўрсаткичи Цельсий бўйича 30 даражадан пастга тушмайди. Бу ҳафта Жанубий Корея охирги тўрт йил ичида биринчи марта иссиқ об-ҳаво бўйича огоҳлантириш даражасини энг юқори хавфли даражага кўтарди.

Дунё бўйлаб иқлим рекордлари янгиланяпти, мутахассислар буни глобал исиш ва Эл-Ниньо об-ҳаво феномени уйғунлиги натижаси деб ҳисоблаяпти.


Сўнгги хабарлар