Эксперт тенгенинг мустаҳкамланишини тушунтирди
Унинг таъкидлашича, Brent нефти бир баррели 100 доллардан сотилмоқда ва АҚШ Федерал заҳирасининг кечаги йиғилишидан кейин ўсиш тўхтаб қолган доллар индекси (DXY) пасаймоқда.
«Айтганча, АҚШ Федерал захира тизими жорий шароитда ставканинг ошиши жуда эҳтиёткор бўлишини аниқ айтди ва АҚШ иқтисодиёти иккинчи чорак учун ЯИМ бўйича якуний маълумотлар эълон қилинганидан сўнг, техник таназзулга юз тутди. Шу боис, бу ҳолат тенге курсини маълум даражада қўллаб-қувватлаши мумкин, бироқ айни пайтда баҳорда бўлганидек, сезиларли даражада мустаҳкамланишни ваъда қилмайди», — дея тушунтирди эксперт ўзининг Теlegram-каналида.
Қозоғистон Республикаси Миллий банкининг расмий маълумотларига кўра, тенге курси бир долларга нисбатан 478,78 (-1,38), еврога нисбатан 486,01 (-0,92), рублга нисбатан 7,97 (+0,03) ни ташкил қилади.
Ўтган ҳафтада Нур-Султан ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 489 тенгедан сотилди.
Муаллиф: Анеля Қасимова