Экотуризм инфратузилмасини ривожлантириш муҳим – ҚР Бош вазири

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов мамлакатдаги сайёҳлик йўналишларини ҳар томонлама ривожлантириш ва ободонлаштириш бўйича топшириқ берди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
«Туризм иқтисодиётнинг жуда истиқболли тармоғидир. Пандемиягача туризм саноати жаҳон ялпи ички маҳсулотининг қарийб 10 фоизини, жаҳон хизматлари экспортининг 30 фоизини, жаҳон инвестициясининг 7 фоизини, иш ўринларининг 10 фоизини ва барча солиқ тушумларининг 5 фоизини ташкил қилган. Мутахассисларнинг фикрича, халқаро туризмнинг тикланиши 2 йилдан 4 йилгача давом этиши мумкин»

, — деди А. Смаилов Ҳукуматнинг бугунги мажлисида.

Бошқа томондан, Бош вазир бу омил ички туризмни ривожлантиришга катта ҳисса қўшганини эслатди. Қозоғистонда туристик объектларга қизиқиш ортиб бормоқда.

«Шунинг учун туризм салоҳияти юқори бўлган ҳудудларда инфратузилма ва хизмат кўрсатиш соҳаларини янада жадал ривожлантириш зарур. Мамлакатда туристик йўналишларни ҳар томонлама ривожлантириш ва ободонлаштиришни таъминлаш зарур. Булар туризмга хусусий сармояларни жалб этишда муҳим омиллардир. Бунга ҳокимликлар алоҳида эътибор қаратишлари керак. Шунингдек, экотуризм объектларида хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга. Уни амалга оширишда алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг экотизимларига қатъий риоя қилиш керак»

, — деди Бош вазир.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи


Сўнгги хабарлар