Экология вазири трансчегаравий дарёлар бўйича музокаралар ҳақида ҳисобот берди

None
None
НУР-СУЛТОН. Kazinform – ҚР Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Мағзум Мирзағалиев трансчегаравий дарёлар бўйича музокаралар ҳақида ҳисобот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

ҚР Парламенти Сенатининг ялпи мажлисида депутат Нуртўре Жусип трансчегаравий дарёлар билан боғлиқ савол йўллади.

«Россия Федерацияси, Ўзбекстон ва Хитой давлатлари Орхус конвенциясини имзоламаган. Қозоғистоннинг трансчегаравий дарёлари ана шу мамлакатлар ҳудудидан оқиб келади. Улар билан музокаралар қай йўсинда олиб борилмоқда?» - дея сўради сенатор.

«Трансчегаравий дарёлар масаласи долзарблиги сабабли биз бу давлатларнинг хар бири билан икки томонлама музокаралар олиб бормоқдамиз. Бугунги кунда ушбу механизм яхши ривожланган», - деб жавоб берди М. Мирзағалиев.

Унинг айтишича, Қозоғистон трансчегаравий дарёлар бўйича Хитой билан 2015 йилдан буён музокаралар олиб бормоқда.

«Хитой билан тўрт йилда матннинг 25 фоизини келишишга эришдик. Қозоғистон Хитой қўшнилари орасида трансчегаравий дарёлар масаласини муҳокама қилаётган ягона мамлакатдир. Бу Елбасынинг Хитой раҳбарияти билан эришган келишувларининг амалдаги натижасидир. Шунингдек, Россия ва Ўзбекистон билан ўртамизда ҳуқуқий база мавжуддир», - деди вазир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар
telegram