Экологик тоза маҳсулотлар умр кўриш давомийлигини оширади – олимлар

Тадқиқот баъзи озиқ-овқатлар соғлиқ учун ҳам, атроф-муҳит учун ҳам фойдали (доналар, мевалар, крахмали бўлмаган сабзавотлар, ёнғоқлар ва тўйинмаган ёғлар), бошқалари эса зарарли (тухум, қизил ва қайта ишланган гўшт) бўлиши мумкинлиги аниқланган олдинги тадқиқотларга асосланади. Хусусан, ўсимлик маҳсулотлари истеъмолида сурункали касалликлар (юрак касалликлари, йўғон ичак саратони, қандли диабет ва инсульт) хавфи кам, сув ва ердан фойдаланишда, атроф-муҳитни ифлослантириш ҳамда иссиқхона газлари чиқариш билан боғлиқ хавф юзага келмайди.
Тадқиқот натижалар энг экологик тоза озиқ-овқатларни истеъмол қилган одамлар энг паст сифатли овқат истеъмол қилганларга қараганда ўртача 25 фоизга кўпроқ умр кўришини кўрсатди. Бундан ташқари, уларда қисқа умр кўриш хавфи саратон ёки юрак-қон томир касалликлари туфайли 15 фоизга, нейродегенератив касалликлар туфайли 20 фоизга ва нафас олиш тизими касалликлари туфайли 50 фоизга кам бўлган.