Экологик фаоллар Германия аэропортларида норозилик намойишлари ўтказдилар
ASTANA. Kazinform - Letzte Generation (“Охирги авлод”) радикал экологик ҳаракати фаоллари Германиянинг турли шаҳарларидаги бир қанча аэропортларда норозилик намойишлари ўтказишди. Айримларида уларнинг хатти-ҳаракатлари ҳаво қатновининг тўхтатилишига олиб келди, деб хабар беради Kazinform агентлиги TASSга таяниб.
— Берлин, Штутгарт, Нюрнберг ва Кёлн/Бонн аэропортларида намойишлар! Ҳозирда саккиз киши ҳаво қатновини бузмоқда. - дейилади ҳаракатнинг Хдаги хабарида. - Иқлим ҳалокати ҳар қандай жазо таҳдидидан ҳам баттарроқ: бу бизнинг бутун келажагимизни йўқ қилмоқда! Бу бизнинг мавжудлигимиз ҳақида!
Bild газетасининг ёзишича, Letzte Generation аъзолари тинч йўл билан ўз қаршиликларини "Нефт ўлдиради" ва "Шартномани имзоланг" деган плакатларни осиб қўйишган. Намойиш натижасида Нюрнберг аэропортида парвозлар вақтинча тўхтатилди. Берлин аэропортида ҳам ҳаво қатнови вақтинча тўхтатилган, бироқ федерал полиция маълумотларига кўра, у қайта тикланган. У ерда эрталаб икки киши учиш-қўниш йўлагига ёпишган, бироқ ҳуқуқ-тартибот ходимлари норозилик акциясини тўхтатган. Кёлн/Бонн аэропортида ҳам парвозлар тўхтатилди.
10 август куни Letzte Generation аъзолари Дортмунд аэропортида норозилик намойиши ўтказди. Терминалда улар мойни англатувчи қора хамирни тўкишди. Аввалроқ ҳаракат фаоллари Германиянинг Зильт оролидаги аэропортга йўл олган эди. 25 июль куни Германия полицияси Letzte Generationнинг саккиз нафар экологик фаолини Майндаги Франкфурт аэропортининг (Германиядаги энг йирик) учиш-қўниш йўлагига яшириниб кириб, у ерда норозилик намойиши ўтказганидан сўнг ҳибсга олди. Кейин ҳаво қатнови вақтинча тўхтатилди ва 140 га яқин рейс бекор қилинди. Акция 2030 йилгача қазиб олинадиган ёқилғидан босқичма-босқич воз кечишга чақирувчи халқаро норозилик кампаниясининг бир қисми эди.
Letzte Generation иқлим ўзгаришига қарши кучлироқ кураш, автомагистралларда тезликни чеклаш ва жамоат транспортида йўл ҳақини пасайтиришга чақиради. Ҳаракат вакиллари Германия расмийлари бу борада мақбул ечим топмагунича акциялар ўтказишларини таъкидладилар. Германия ҳукумати уларнинг ҳаракатларини бир неча бор танқид қилган.
Kazinformнинг ҳамкор агентлиги TASS томонидан тақдим этилган.