Экоакция: Астана аҳолиси ахлатни қаҳвага алмаштириши мумкин

ASTANA. Kazinform - “Тоза Қозоғистон. Астана – тозалик ва тартиб намунаси” кенг кўламли экоакция бўлиб ўтмоқда. Бунинг доирасида Сариарқа тумани ҳокимлиги томонидан “Бутилкаларни йиғиб, кофе сотиб ол” номли махсус акция бошланди. Бу ҳақда Астана маъмуриятининг расмий сайти хабар берди.

Экоакция
Фото: Pixabay.com

Сариарқа тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Дамир Хисматуллиннинг айтишича, акция чиқиндини алоҳида йиғиш ва бутилкаларни қайта ишлаш жараёнига имкон қадар кўпроқ аҳолини жалб этиш мақсадида ўтказилмоқда.

“Бутилкаларни йиғиб, кофе сотиб ол” акциясини ўтказишдан асосий мақсад – пластмасса, металл ва шиша маҳсулотларни қайта ишлаш масаласини тарғиб қилиш, шунингдек, бутилкаларни алоҳида йиғиш ва кейинчалик қайта ишлаш жараёнида одамларни иштирок этишга жалб этишдир. Акция доирасида пластик, металл ва шиша бутилкалар қабул қилинади. Шундай қилиб, қаҳва алмаштириш учун сизга 50 та пластик, 30 та металл ёки 15 та шиша бутилка керак бўлади. Қаҳвага айирбошлаш - одамларни қизиқтириш учун рамзий рағбатдир”, - деди у.

Экоакция
Фото: Астана қаласының әкімдігі

Шишаларни топширгандан сўнг, уларга ичимлик олиш мумкин бўлган жойга сертификат берилади.

Таъкидлаш жоизки, кенг кўламли экоакция доирасида шаҳарни санитария ҳолатини яхшилаш, ёмғир ва ариқ дренажларини тозалаш, кўчалар, пиёдалар йўлаклари, маҳалланинг ички ҳудудлари, жамоат жойлари ва ҳовлиларни тозалаш ишлари изчил давом эттирилмоқда.

Шунингдек, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, савдо объектларига туташ ҳудудларни тозалаш, майсазор ва гулзорларни тозалаш, рухсат этилмаган чиқиндихоналарни олиб ташлаш ишлари изчил давом эттирилмоқда.

Сўнгги хабарлар