ЭКО: Жорий йилда «Аңсаған сәби» дастури туфайли 1307 нафар чақалоқ дунёга келди
«2021 йилдан Президентнинг топшириғига биноан «Аңсаған сәби» маҳсус дастур ишга туширилди. Унда 2026 йилгача экстракорпорал уруғлантириш учун йилига 7 минг квота ажратиш кўзда тутилган. Жорий йилнинг апрель ойи ҳолатига кўра, ЭКО орқали 1307 нафар бола туғилган. Айни пайтда 3063 нафар аёл ҳомиладор, бу 43 фоизни ташкил этади», - деди вазир Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Шунингдек, вазир жорий йил «Бола йили» эканлигини таъкидлаб, вазирлик томонидан болалар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
«Болаларни профилактик кўрикдан ўтказиш пакетлари кенгайтирилди. Бундан ташқари, республика бюджетидан 16,4 млрд тенге тақдим этилган. Бугунги кунда 9 нафар кам учрайдиган ёки орфан касалликка чалинган болани даволаш учун 24 дона дори воситаси харид қилинди. Ноёб касалликларга мушак-скелет тизимининг атрофияси ва эпилепсиянинг кам учрайдиган турлари киради», -деди Ажар Ғиният.
Муаллиф: Маржан Жиембай