Экин майдонларининг 60 фоизи йиғиб олинди – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

NUR-SULTAN. Кazinform – Қостанай вилоятида содир бўлган ёнғин далаларга жиддий зарар етказмади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
None
«Қостанай вилоятида ёнғин оқибатида зарар кўрган экин майдонлари кўп эмас. Ҳозир комиссия натижаларини кутмоқдамиз. Хусусан, бу ҳолат озиқ-овқат хавфсизлигига таъсир қилмайди»

, — дея Е. Қарашўкеев Сенатнинг ялпи мажлисидан кейин журналистлар саволларига жавоб берди.

Шу муносабат билан у Қостанай вилояти ва бутун Қозоғистон ҳудудидаги далаларнинг 60 фоизи йиғиб олинганини айтди. 11,5 миллион тонна ғалла, шу жумладан, 9 миллион тонна буғдой хирмонга тўпланди.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар