Ёқилғи-ёнилғи бозорида самарасиз воситачилар сони камаяди – ҚР иқтисодиёт вазири

«Президент топшириғига кўра, вазирлик мутасадди давлат органлари билан биргаликда нархлар ошишининг олдини олиш мақсадида 2022-2024 йилларга мўлжалланган инфляция даражасини назорат қилиш ва пасайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқди. У ишлаб чиқаришни кўпайтириш, сақлаш ва логистика, чакана савдо, нархларни назорат қилиш, монополияга қарши ва ташқи савдони тартибга солишга қаратилган 61 та оператив ва ўрта муддатли чора-тадбирлардан иборат. Инфляцияни назорат қилиш ва пасайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлардан мақсад 2022-йилда инфляция даражасини 4-6 фоиз оралиғида ушлаб туриш ва 2025 йилгача 3-4 фоизгача пасайтиришдан иборат», — деди вазир.
Унинг сўзларига кўра, ушбу чора-тадбирларга озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, барқарорлаштириш жамғармалари юкламасини таъминлаш, ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари, ёқилғи-мойлаш материаллари, кўмир етказиб берувчиларнинг ижара ҳақини камайтириш, электр энергияси, дори-дармонлар ва бошқалар учун нархларнинг ошишига чек қўйиш бўйича режани қабул қилиш киради.
«Тизимли чора-тадбирлар доирасида ёқилғи-ёнилғи бозорида самарасиз воситачилар сонини қисқартириш режалаштирилган. Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида коммунал тўловларни тўлашда уларни алоҳида гуруҳларга бўлиш амалиёти жорий этилади», — деди Алибек Қуантиров.
Муаллиф: Марлан Жиембай