Ёқилғи-энергетика комплекси ва электроэнергетика соҳасини ривожлантириш бўйича концепция лойиҳалари кўриб чиқилди

ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов раислигида ўтказилган йиғилишда 2023-2029 йилларга мўлжалланган ёқилғи-энергетика комплекси ва энергетика соҳасини ривожлантириш концепциялари лойиҳалари кўриб чиқилди, дея хабар беради Кazinform.
None

Энергетика вазири Болат Ақшолақов таъкидлаганидек, ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш доирасида товар газини ишлаб чиқариш (+25,5 фоиз) ва республикани газлаштириш даражаси (2029 йилда 63,4 фоизгача), нефть-газ- кимё ишлаб чиқариш (6,6 баробар), кўмир қазиб олишни кўпайтириш (+3%) ва иқтисодиётнинг энергия сиғимини камайтириш (5% гача) бўйича чора-тадбирлар назарда тутилган.

Электр энергетикасига нисбатан бир қатор мавжуд қувватларни модернизация қилиш ва янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш режалаштирилган, бу эса қўшимча 11,7 ГВт энергия олиш имконини беради, шунингдек, қайта тикланувчи манбалардан олинадиган электр энергиясининг умумий ишлаб чиқариш ҳажмидаги улушини ошириш имконини беради

Нефть-газ-кимё саноатида йирик лойиҳалар, жумладан, полиэтилен (йилига 1250 миллион тонна), бутадиен (319 минг тонна), полипропилен (80 минг тонна) ва бошқа ишлаб чиқариш корхоналарини ишга тушириш режалаштирилган. Шу билан бирга, Тенгиз, Қашаған ва Қарашиғанақда ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ҳамда янги истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳисобига нефть қазиб олиш даражасини ошириш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, нефть, газ, нефть маҳсулотлари айланиши, электр энергиясини ишлаб чиқариш ва узатиш ҳисобини автоматлаштириш, ишга тушириш учун техник шартларни электрон шаклда тақдим этиш, тарифларни яратишни автоматлаштириш ва бошқа тармоқларни янада рақамлаштириш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Фото: primeminister.kz


Сўнгги хабарлар