Екатеринбургда бўлиб ўтган саноат кўргазмасида Қозоғистоннинг 250 компанияси ўз маҳсулотларини намойиш этди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов Россиянинг Екатеринбург шаҳрига амалий ташрифи доирасида «Иннопром» халқаро саноат кўргазмасига ташриф буюрди ва «Янгиланиш стратегиялари» деб номланган асосий стратегик сессияда иштирок этди, дея хабар беради Kazinform.
None
Фото: t.me/KZgovernment

Жорий йилда «Иннопром» кўргазмасида миллий экспозицияларини Арманистон, Беларусь (ҳамкор давлат сифатида), Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон тақдим этди, Баҳрайн, Миср, Ҳиндистон, Эрон, БАА, Сербия, Туркия каби бошқа давлатларнинг расмий ва ишбилармон делегациялари иштирокчилар сифатида эълон қилинди.

photo

Кўргазманинг асосий бўлимлари металлни қайта ишлаш, автомобилсозлик, энергетика, автоматлаштириш ва робототехника, рақамли ишлаб чиқариш ва бошқа кўплаб соҳаларга бағишланган. Қозоғистон павилонининг умумий майдони 900 квадрат метрни ташкил этади - бу ерда турли соҳалардаги 250 та етакчи маҳаллий компаниялар жойлашган.

photo

photo

Кўргазма экспозициясига ташриф буюрган Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов, Беларусь Бош вазири Роман Головченко ва Россия ҳукумати раиси Михаил Мишустинга саноат маҳсулотларининг энг сўнгги намуналари ва тегишли технологиялар тақдим этилди.

Алихан Смаилов асосий стратегик сессиядаги нутқида Қозоғистон ва Россия ўртасида ишлаб чиқариш саноатидаги ҳамкорликнинг ижобий суръатларини қайд этди. Шунингдек, 2019 йилдан бошлаб икки давлат саноат кооперацияси бўйича қўшма ҳаракатлар дастурини амалга оширяпти.

photo

photo

«Бугунги кунда қўшма лойиҳаларимиз жами 33 миллиард доллардан ортиқ сармояга эга бўлган 125 та лойиҳага кўпайди. Улар орасида умумий қиймати 3,2 миллиард доллар бўлган 30 та лойиҳани амалга оширдик», – деди ҚР Бош вазири.

Хусусан, «Татнефть» билан шиналар, «Трансмашхолдингпен» билан магистраль дизел ва электровозлар, «Евразкабель» билан кабель-кондуктор маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби йирик лойиҳалардан мисоллар келтирди. Бундан ташқари, умумий қиймати қарийб 17 миллиард доллар бўлган яна 40 та қўшма лойиҳа амалга ошириляпти, 14 миллиард долларлик 55 та лойиҳа ишлаб чиқиляпти.

photo

photo

«Иннопром» аллақачон икки мамлакат ўртасидаги саноат кооперациясини мустаҳкамлаш ва янги қўшма ташаббусларни амалга ошириш бўйича анъанавий тадбирга айланиб улгурди», – дея якунлади Алихан Смаилов.

photo

photo

Сўнгги хабарлар