ЕИ жиноий даромадларни ювиш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашувчи янги орган ташкил этмоқда

ЕИ
Фото: Pixabay

Еврокомиссия чоршанба куни Европарламент ва Европа кенгаши ўртасида Европа Иттифоқининг жиноий даромадларни юмиш ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш бўйича янги органини (AMLA) яратиш юзасидан эришилган дастлабки келишувни олқишлашини маълум қилди, дея хабар беради Каzinform мухбири.

Янги тузилма Европа Иттифоқининг марказлашмаган тартибга солувчи агентлиги шаклида яратилиши режалаштирилган.

Еврокомиссия ҳисоботида қайд этилишича, Европа Иттифоқининг янги органи тузилиши жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш устидан назоратни ўзгартиради ва Европа Иттифоқи молиявий разведка бўлинмалари ўртасидаги ҳамкорликни яхшилайди.

AMLAнинг келажакдаги тузилмаси Европа Иттифоқи қоидаларини тўғри ва изчил қўлланилишини таъминлаш учун Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг миллий органларини мувофиқлаштирувчи марказий орган бўлади.

Молиявий секторда AMLA пул ювиш ва терроризмни молиялаштириш хавфи юқори бўлган ташкилотларни бевосита назорат қилади.

AMLA, шунингдек, Европа Иттифоқи молиявий разведка агентликларини ноқонуний оқимларга нисбатан таҳлилий салоҳиятини яхшилаш ва уларнинг маълумотларини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари учун асосий манбага айлантиришда қўллаб-қувватлайди.

Ташкилот ҳисобот стандартларини белгилаш, маълумот алмашиш, қўшма операцион таҳлилни қўллаб-қувватлаш ва «FIU.net» марказий онлайн тизимини яратиш орқали Европа Иттифоқининг молиявий разведка агентликлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиради.

Европа комиссиясининг ушбу таклифи 2021 йил июль ойида тақдим этилган пул ювишга қарши қонунлар тўпламининг бир қисми эди.

- AMLA пул ювишга қарши курашда ўйин ўзгартирувчи бўлади. Бу бизнинг янги кузатув тизимимизнинг марказида бўлади, баъзи ҳолларда назоратчи ва мувофиқлаштирувчи сифатида ишлайди ҳамда Европа Иттифоқи бўйлаб юқори стандартларни белгилайди. Қолган ягона масала – AMLAнинг қаердан молиялаштирилиши ва унинг бюджети бўйича қарорлар, - деди Молиявий хизматлар, молиявий барқарорлик ва капитал бозорлари иттифоқи бўйича Европа комиссари Мейрид МакГиннесс.

Муаллиф: Арнур Раҳимбеков

Сўнгги хабарлар