ЕИ ва Бельгия Ғазога гуманитар ёрдам етказиш учун кучларни бирлаштирди
ASTANA. Kazinform – Европа комиссияси ва Бельгия Брюсселдан Иордания орқали Ғазога янги гуманитар ёрдам жўнатишини ташкил қилди.
Ёрдам Брюсселда жойлашган Human Smile хайрия ташкилоти томонидан тўпланган 240 тонна маҳсулотдан иборат. Бунга гигиена воситалари, матрацлар, ёстиқлар, шунингдек, чақалоқлар учун қуруқ сут ва муҳтож фаластинликлар учун бошқа ёрдам турлари киради.
Европа Комиссияси юкни етказиб беришни таъминлайди ва транспорт харажатларини қоплайди. Юк денгиз орқали Иорданияга, сўнгра Ғазога етказилади.
“Мен Бельгия ва Брюсселнинг қўшма ташаббусини олқишлайман. Бу Европа Иттифоқи, Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ва гуманитар шерикларимиз одамларга қандай ёрдам бера олишининг ажойиб намунасидир”, – деди Инқирозни бошқариш бўйича комиссари Янез Ленарчич.
Унинг сўзларига кўра, бундай кескин инқирозга дуч келиш учун тўғри қарорлар қабул қилиш ва Ғазо секторидаги тинч аҳолининг азоб-уқубатларини енгиллаштириш учун ҳамкорликнинг янги имкониятларини ўрганиш керак.