ЕИ суюлтирилган газ жўнатгани учун Японияга миннатдорчилик билдирди

У. Ляйен Япония ҳукуматига суюлтирилган газ импортининг бир қисмини Европага жўнатгани учун миннатдорчилик билдирди. Аввалроқ Япония ҳукумати Европа бозоридаги газ танқислигига қарши курашиш ва газ нархини пасайтириш учун бир неча танкер жўнатган эди.
Бир мунча вақт давомида ТТF газ биржасида газ нархи 2021 йилга нисбатан сезиларли даражада юқори бўлди.
Япония Бош вазири Фумио Кисида иттифоқдошлари ва ҳамкасбларини қўллаб-қувватлаш учун қолган суюлтирилган газни Европага жўнатишга қарор қилганини айтди. Европа Иттифоқи ва Япония етакчилари энергия хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳамкорликни давом эттиради.
Икки давлат раҳбарлари Европа Иттифоқининг «Глобал дарвоза» ташаббусини амалга ошириш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар. Улар Япония ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга келишиб олдилар.
Муаллиф: Арнур Раҳимбеков